"Атлетико"да коронавирусга чалинган ўйинчилар кимлиги маълум бўлди

Alisher
10 авг 2020, 17:39
"Атлетико" жамоадаги икки ўйинчининг коронавирус учун топширган тестлари ижобий чиққани борасида баёнот берди.

Касаллик ҳимоячи Шиме Врсалько ва ярим ҳимоячи Анхель Корреада аниқланган. Иккала ўйинчида ҳам симптомлар йўқ. Шунга қарамай улар ўзларини изоляция қилишган.

Бошқа барча футболчиларнинг, жумладан уларнинг оила аъзолари топширган тестларида ҳам манфий натижа чиққан.

"Атлетико" бугун машғулотларни давом эттиради ва эртага Чемпионлар Лигаси 1/4 финал доирасидаги 13 августда бўлиб ўтадиган "Лейпциг"га қарши ўйин учун Лиссабонга учиб кетади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: atleticodemadrid.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›