“Атлетико” январда “Арсенал” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи

Eldor Akmurzayev
24 дек 2020, 21:40
“Тўпчилар” аъзоси Энсли Мэйтленд-Найлз қишки трансфер ойнасида Ла Лигага йўл олиши мумкин.

У ижара асосида “Атлетико”га ўтиши кутилмоқда. Мадридликлар футболчини Киран Триппьерга алтернатив вариант сифатида кўрмоқда. Триппьер пул тикиш билан боғлиқ қоидаларни бузгани учун 10 ҳафтага дисквалификация қилинганди. Мэйтленд-Найлз ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнаши мумкин.

23 ёшли футболчи жорий мавсум лондонликлар либосида 17 ўйинда майдонга тушиб, 2 та самарали узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›