"Атлетико" Хорватия терма жамоаси ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди
Aslanov Jasurbek
22 июн 2016, 17:55
"Сассуоло" ва Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Шиме Врсалько Францияда тиббий кўрикдан ўтди ва "Атлетико" билан шартнома тузди.
"Матрасчилар" 24 ёшли футболчи учун 16 млн. тўлади ва яна 2 млн. евро бонус сифатида ўтказиб берилади. Мадридликлар хорватиялик учун курашда "Наполи"дан устун келишди.