

Мадрид клуби маошлар даражасидан ўтиб кетди ва шу сабаб эндиликда 33 ёшли бельгияликни рўйхатдан ўтказа олмаяпти.
"Атлетико" бу масалани ҳал этиш учун "Барселона"дан 2023 йилнинг ёзига қадар ижарага олинган ҳужумчи Антуан Гризманн билан хайрлашиши керак.
Витсель ўтган мавсум "Боруссия" сафида барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



