

“Атлетико” жамоа ярим ҳимоячиси Томас Парти билан хайрлашишга қарши эмас. Фақат Мадрид клуби уни “Арсенал”га сотмоқчи эмас. Аввалроқ айнан лондонликлар Парти учун асосий даъвогар сифатида кўрсатилаётганди.
Диего Симеоне ўз шогирдлари қаторида “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберленни кўришни хоҳламоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда “Ливерпуль” ва “Атлетико” футболчиларини алмаштириши мумкин. Агар келишув амалга ошадиган бўлса, Алекс Мадридга, Парти эса Мерсисайдга йўл олади.



