"Атлетико" спорт директори: "Гуруҳдаги асосий рақибларимиз "Зенит" ва "Порту"

Tolibjon Qosimov
30 авг 2013, 12:45
"Атлетико" спорт директори Хосе Луис Каминеро Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига ташланган қуръадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Унинг айтишича гуруҳдаги асосий рақиблар "Зенит" ва "Порту" бўлади.

– Бизни гуруҳда яққол фаворит йўқ, – дейди Каминеро Marca нашрига. – "Зенит" ва "Порту" – кучли ва тажрибали клублар. Иккала клубда ҳам дунё юлдузлари ўйнашади. Шу боис "Атлетико" гуруҳдан чиқиши учун бор кучини ишга солиши лозим.

"G" гуруҳидан шунингдек мусобақа дебютанти "Аустриа" клуби ҳам ўрин олган.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru