"Атлетико" сўнгги 6 ўйинда фақат битта ғалабага эришди

Aslanov Jasurbek
8 ноя 2021, 00:58
"Атлетико" Испания чемпионатининг 13-турида "Валенсия" билан дуранг ўйнади (3:3), қўшиб берилган дақиқаларда мадридликлар ўз дарвозасидан иккита тўп ўтказиб юборди.

Диего Симеоне шогирдлари сўнгги олти ўйинда фақат битта ғалабага эришди. "Матрасчилар" Чемпионлар лигасида икки марта Ливерпулга мағлуб бўлди ҳамда Ла Лигада уч бор дуранг ўйнади.

Турнир жадвалида "Атлетико" пешқадам "Реал"дан 4 очко ортда қолган ҳолда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›