

Бу учрашув "матрасчилар"нинг Диего Симеоне бошқарувидаги 377чи ўйини бўлди.
Мадридликлар 2011 йилдан бери шу вақт ичида барча мусобақаларда 200та қуруқ ўйин ўтказишди. Бу 48 ёшли аргентиналик мутахассис қўлостидаги учрашувларнинг 53 фоизи дегани.
Мадридликлар Симеоне бошқарувида 34 бор 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган, 67 марта 1:0, 45 бора 2:0, 31 маротаба 3:0, 13 бор 4:0, 7 марта 5:0, 2 бора 6:0 ва 1 марта 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.




