“Атлетико” президенти: “ЕЧЛни қўлга киритсак, ҳайрон бўлманг”

Eldor Akmurzayev
8 июн 2020, 21:38
Энрике Сересонинг фикрича, “матрасчилар” жорий мавсум Европанинг энг яхши жамоасига айланиши мумкин.

“Биз – ажойиб жамоамиз, агарда Чемпионлар Лигасини томошабинларсиз ўйингоҳда ютадиган бўлсак, ҳайрон бўлманг.

Жорий йил осон ўтмаяпти, аммо у бизники бўлиш эҳтимоли мавжуд. Испания чемпионатидаги вазият эса ижобий эмас, лекин ЕЧЛда ҳаммаси яхши. “Атлетико” мусобақа финалига қадар етиб боришига аминман. Бизни бир нечта учрашув ҳал қилувчи баҳсдан ажратиб турибди. Диего Симеоне хотиржам ва у нима қилишни билади”, дейди мадридликлар раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: As