

"Матрасчилар" Облакни жамоанинг муҳим футболчиларидан бири сифатида кўрмоқда ва яқин йиллар ичида уни дунёнинг энг кўп маош олувчи дарвозабонига айлантирмоқчи.
Томонлар янги шартнома борасида музокара олиб боришмоқда, ҳозирча битим бўйича келишилгани йўқ.
Облак ва "Атлетико" ўртасидаги битим яна 3 йил амалда бўлади. Посбоннинг шартномасидаги товон пули 100 млн евро.



