"Атлетико" МЮ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Sherzod Nurmatov
12 янв 2023, 11:29
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Виктор Линделёф фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, бир неча ҳафта олдин Мадрид клуби Линделёфнинг эҳтимолий трансфери бўйича "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб борган, бироқ рад жавоби берилган, чунки инглиз клуби раҳбарияти швецияликни таркибда сақлаб қолмоқчи.



28 ёшли ўйинчининг амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Линделёф жорий мавсум барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano