

"Матрасчилар"нинг 26 ёшли футболчининг хариди борасида шартнома тайёрлашаётгани маълум. Бунга сабаб шуки, "шаҳарликлар" "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш билан шартнома имзолашга яқинлар.
Англиялик келса, Силва катта эҳтимол билан кетади. "Сити" футболчини 60-70 миллион евродан камига қўйиб юбориши қийин масала.
Футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 45та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 9та ассист қайд этди.



