

“Лион” ҳужумчиси Мариано Диас ёзги трансферлар вақтида Испанияга қайтиши мумкин. “Атлетико Мадрид” ҳозирда доминиканлик ҳужумчини сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмода. Клуб раҳбарияти Диасга Гризманнинг ўринбосари сифатида қарамоқда.
Маълумот учун, Диас мавсум аввалида Мадриднинг “Реал”и томонидан “Лион”га сотиб юборилган эди.
Ҳужумчи ушбу мавсум “Лион” сафида 33 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урди ва 6 та голли узатма беришга эришди.



