"Атлетико" Ливерпулга ташриф буюрди

Alisher
10 мар 2020, 22:28
Хабарингиз бор, эртага ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйинлари доирасида "Ливерпуль" - "Атлетико" учрашуви бўлиб ўтади.

Мадридликлар бундан бироз аввал "Ливерпуль"га қарши ўйин учун Англияга учиб келишди.

1/8 финалнинг дастлабки ўйинида "Атлетико" ўз майдонида, яъни "Ванда Метрополитано"да инглизларни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган эди. Эртага Тошкент вақти билан соат тунги 01:00 жавоб баҳси бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: atleticodemadrid.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›