“Атлетико” Ла Лигада 22 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти

1 ноя 2020, 08:15
Испания чемпионати 8-тури доирасида “Атлетико” ўз майдонида “Осасуна”дан (3:1) устун келди.

Ушбу ғалабадан кейин  мадридликлар Ла Лигадаги мағлубиятсиз серияларин 22 учрашувга етказишди. Сўнгги мартда улар 2020 илнинг 1 февралида “Реал”га (0:1) имкониятни бой беришганди. 

Айни пайтда Диего Симеоне жамоаси 13 ғалаба ва 9 дуранг қайд этган.

22 мағлубиятсиз ўйин – Ла Лига тарихидаги ҳозирча 4-натижа бўлиб турибди. 1994 йили “Депортиво” ҳам шундай натижани қайд этган. 

Ла Лига тарихида мағлубиятсиз серияни қайд этиш борасида “Барселона” (43 ўйин, 2017/2018), “Реал Сосьедад”(38 ўйин, 1979/80), “Реал” (31 ўйин, 1988/1989) жамоалари етакчилик қилишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›