

Жамоа бош мураббийи Диего Симеоне бир неча нафар футболчи номзодини кўриб чиқмоқда. Олдинроқ "Атлетико" устози жамоага Диего Костани қайтармоқчи эканлиги ҳақида маълум қилинган эди. Аммо Лондон клуби ўз ҳужумчиси билан хайрлашишни истамаса керак. Шу сабабли Симеоне Гонсало Игуаин, Мауро Икарди ва Эдинсон Каваниларга қизиқиш билдиряпти.



