

Севилияликлар Галанни "Милан"га ўтаётган Хуан Мирандага ўринбосар сифатида кўришмоқда.
"Бетис" ва "Атлетико" ўртасидаги музокаралар бир неча ҳафта давом этмоқда. Келишувнинг бир қисми сифатида "Севилья" футболчиси Гвидо Родригес бўлиши мумкин. "Матрасчилар" бош мураббийи Диего Симеоне шаҳсан ушбу трансферни истамоқда. Аргентиналикнинг "Бетис" билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача мўлжалланган, шунинг учун клуб унинг трансферидан пул ишлаб қолишни ният қилган.




