"Атлетико" Диего Костага Испаниядан ўринбосар топди (Фабрицио Романо)

Alisher
5 янв 2021
Ҳужумчи "матрасчилар"нинг янги трансфер мақсади.

"Реал Сосьедад" форварди Виллиан Жозе "Атлетико" қизиқишларига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда. 29 ёшли бразилиялик футболчи клубдан кетган Диего Костага ўринбосар бўлади.

"Атлетико" дастлаб "Наполи" форварди Аркадиуш Милик билан шартнома имзолашни хоҳлаган эди. Аммо испанларни неаполликларнинг молиявий талаблари қаноатлантирмади. Энди улар Жозе учун курашга киришишди.

Виллиан Жозе жорий мавсум барча мусобақаларда 19та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди.

[instagram]

 [/instagram]


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano