"Атлетико" Диего Костага "Челси"га қайтишни маслаҳат берди

Aslanov Jasurbek
3 сен 2017, 18:14
"Атлетико" раҳбарияти "Челси" ҳужумчиси Диего Костага Лондон клуби тасарруфига қайтишни маслаҳат берди.

Мадрид жамоаси ёзда 28 ёшли форварднинг трансфери борасида кўклар билан музокара олиб борган эди, бироқ томонлар келиша олишмади. "Атлетико" январда музокараларни қайтадан бошлайди ва уларнинг фикрича, "Челси"га қайтишни истамаётган Костанинг ўзини тутиши келажакдаги келишувга ҳалал бериши мумкин.

Олдинроқ, "Челси" Костадан қайтишни талаб қилган ва унга 300 минг фунт жарима солган. Агар Диего клуб талабларига бўйсунмайдиган бўлса, у 3 млн. фунт жарима тўлаши мумкин. Лондонликлар устози Антонио Конте жорий мавсум Костага ишонч билдирмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail