

Мадрид клуби аргентиналик футболчи учун 20 млн евро ва ўтган мавсумни "Гранада"да ижарада ўтказган ҳимоячи Неуэн Пересни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.
Удине клуби эса кўпроқ маблағ хоҳламоқда. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Удинезе" етакчисини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
27 ёшли де Пауль ўтган мавсум А Серияда 36та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 9та ассист қайд этди.



