UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  0 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  7 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  60 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  295 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  6 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  5 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  5 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2

"Атлетико" "Барселона"ни Суперкубокдан чиқариб юборди: 5та гол, ВАР, Феликснинг Месси ва Суарес билан тўқнашуви Янгиликлар

"Атлетико" "Барселона"ни Суперкубокдан чиқариб юборди: 5та гол, ВАР, Феликснинг Месси ва Суарес билан тўқнашуви

"Барселона" деярли тўлиқ ўйинни назорат қилди.

"Барса" ва "Атлетико" биргаликда 5та гол уришди, ҳамма гол иккинчи бўлимда содир бўлди. Учрашувнинг биринчи қисмида Каталония клуби 9та зарба (3та аниқ зарба) берган бўлсада, рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Биринчи бўлим жанжал билан эсда қолди. Аниқроғи "Барселона"нинг Феликсга бўлган эътирози билан.


Португалиялик тайм охирида рақиб жарима майдончасига узатилган тўпга етишга уринди. Жоау тўпни ўтказиб юборди, аммо тирсаги билан Хорди Альбага тегиб кетган кўринади. Испаниялик ҳимоячи Феликс олдига келиб, рақибининг юзига бармоғи билан "мини шапалоқ" берди.

Жоау Хордининг қўлини итариб юборди. Кейин Умтити португалияликни олиб кетди, Альбани эса Мората тинчлантиришга уринди.

Аммо можаро якунланмади. Хуштакдан сўнг Феликс олдига Месси келди. Футболчилар кийиниш хонасига кетаётиб ниманидир аниқлаштиришга уринишди, кейин шартта тўхтаб, пешоналар жангини бошлашди.

Вазиятга Пике ва Томас аралашишди. "Барселона" сардори четга чиқди, Феликсга эса навбатдаги ҳужум амалга оширилди. Навбат Луис Суаресга келган эди. Бускетс эса рақиб футболчиларини тинчлантиришга уринди.

Нуқтани Стефан Савич қўйди. Черногориялик тўдалашиб турганлар орасига ўзини отиб, ҳаммани тарқалишга чорлади. Хосе Луис Гонсалес Гонсалес охиригача вазиятга аралашмади.


Иккинчи бўлимда жамоалар можарони унутиб, фақат гол ҳақида ўйлади. Коке Эктор Эррера ўрнига майдонга тушди ва бир дақиқа ўтиб гол урди: У рақиб жарима майдончасида очилиб, Корреа узатмасини голга айлантирди.


4 дақиқа ўтиб Месси мувозанатни тиклади: Суарес рақиб "ўнолтилиги" ичида тўпни Леога ютиб берди, аргентиналик эса ўнг оёғи билан ҳисобни тенглаштирди.


59-дақиқада Месси дубль қайд этди, аммо Гонсалес Гонсалес голни бекор қилди. Аргентиналик тўпни қўли билан ўзига тўғирлаб олган экан.

Бир неча дақиқа ўтиб "Барса" барибир иккинчи голни уришга эришди. 73-дақиқада эса ўйинга нуқта қўйилгандек туйилди. 3:1... бўлиши мумкин эди, аммо ҳакам голни бекор қилди. Офсайд!

Кейин кутилмаган воқеалар бошланди. "Барселона" бутун ўйин давомида устунлик қилди, голлари сони 4та бўлиши мумкин эди. Аммо "Атлетико" ғалаба қозонди.


Захирадан ўйинга қўшилган Витоло 81-дақиқада ажойиб узатмадан сўнг "Барселона" жарима майдончасига кирди. Нетода фол қилишдан бошқа чора йўқ эди, Мората эса пенальтидан унумли фойдаланди.

86-дақиқада "Барселона" ҳимоясида навбатдаги омадсизлик рўй берди. Мората Корреани Нето билан бирга-бир вазиятга чиқарди, "Атлетико" футболчиси бир амаллаб зарба берди, тўп посбон қўлига тегиб дарвозага кириб кетди.

3:2! "Атлетико" финалда.



Ушбу ўйиндан кейин "Атлетико" президенти Энрике Сересонинг баҳсдан олдин айтган гаплари кулгили кўринади.

"Авваллари битта муаммо бўларди - ҳакамлар, энди иккита - ҳакамлар ва ВАР" - деганди Сересо.


Испания Суперкубоги финалида Мадрид дербиси бўлади.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика