

Учрашувнинг 77-дақиқасида мадридликлар форварди Диего Коста ҳисобни очди. Бу ҳужумчининг Испания чемпионатидаги жорий мавсумдаги илк голи бўлди.
Қизиқарли томони, Костанинг голига қадар, беллашувнинг 77-дақиқасигача томонлар дарвозаларга бирор маротаба аниқ зарба йўллай олишмаганди. Костанинг аниқ зарбаси ҳисобни очилишигиа сабаб бўлди. “Барселона” эса фақатгина 82-дақиқага келиб “Атлетико” дарвозасига аниқ зарба беришнинг уддасидан чиқди.



