UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27Суперлига. "Навбаҳор" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 17:01Футзал. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:09"Арсенал"нинг янги мавсумдаги сардори ким бўлади?  1 15:33"Барса" Рэшфордни рўйхатдан ўтказди. МЮдан ижарага олинган ҳужумчи 1-турда "Мальорка" билан ўйнаши мумкин  5 15:02МЮ 115 млн фунтлик трансфердан воз кечди  4 14:31"Галатасарой" Эдерсоннинг трансфери бўйича "Ман Сити" билан расмий музокараларни бошлади  3 14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми-йўқми? Қарорни ҳозир қабул қилиш лозим. Кападзеда тажриба кам, аммо..."  27 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  11 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  91 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  22 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0 11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  2

"Атлетико" афсонасининг унутилмас буюк 5 голини эслаймиз ВИДЕО Янгиликлар

"Атлетико" афсонасининг унутилмас буюк 5 голини эслаймиз ВИДЕО

34 ёшга кирганида Фернандо Торрес "Атлетико"дан кетишини маълум қилди.

Бу фаолиятнинг якуни эмас, бироқ испаниялик футболчи топ-клубларда бошқа ўйнамайди. Биз Эль-Ничонинг фаолиятидаги энг муҳим паллаларни эслаймиз.

БИРИНЧИ ГОЛ

Фернандо ўзининг профессионал фаолиятидаги илк голини 2001 йили "Альбасете" дарвозасига киритганди. Торрес - "Атлетико" тарбияланувчиси, бобосидан мерос қолган севимли жамоа. 17 ёшли футболчи иккинчи учрашувида дебют голини урганди. Ўшанда у ҳаводан оширилган тўпни дарвозага киритган.

Торрес 19 ёшдалигидаёқ клубнинг энг ёш жамоа сардори бўлган. Унинг фақатгина голлари эмас, ишончли ўйинлари орқали мухлислар ёқимтойи бўлиб олганди. У "Реал" ва бошқа яна бир неча гранд жамоаларнинг эътиборига тушди, бироқ Торрес 2007 йилда "Ливерпуль" таркибига бориб қўшилди. Фернандо "Атлетико" таркибида 214 учрашув ўтказди ва 82 гол киритди. Орадан 10 йил ўтиб, яна қадрдон жамоасига қайтди.

81 ГОЛ, 0 СОВРИН

"Ливерпул"да у энг яхши даврларини ўтказган бўлса-да, ҳеч қандай соврин ютмади. 2008/09 йилда у жамоасини чемпионлик сари етаклаганди, бироқ афсонавий Сер Алекснинг "Манчестер Юнайтед"ини тўхтатишнинг иложи бўлмади. Аммо, у ўша мавсумда "Олд Траффорд"даги 1:4 ҳисобидаги ғалабада катта ҳисса қўшди. Дастлаб, "Ливерпуль" Роналдунинг ижро этган пенальтидан кейин гол ўтказиб юборганди. Кейинчалик Эль-Ничо Неманья Видичнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, йирик ҳисобдаги ғалабанинг илк тамал тошини қўйганди.


Торрес узоқ вақт давомида бир рекордни ўзида ушлаб турди - илк мавсумидаёқ хорижлик футболчи сифатида АПЛда 24 гол киритди. Уни Ливерпулда яхши кўришарди, бироқ у совринлар ютишни истарди. Шу боисдан у "Челси"га ўтди ва ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритди.

"БАРСЕЛОНА"ГА УРИЛГАН ГОЛ ВА ИККИ ЕВРОКУБОК

Торрес "Челси"да ёмон ўйнамаган, бироқ "Ливерпул"даги ўйинлари билан солиштирадиган бўлсак, у Лондондаги ишлари яхши бўлмаган. Самарадорлик борасида унга омад келмади. У янги жамоасидаги биринчи мавсумидаги 14 учрашувда 1 гол урди, иккинчи мавсумда 32 учрашувда 6 гол. Унинг натижалари пасайиб кетди, бунга сабаб нима?

"Челси" қийин даврларини ўтказди, жамоада тез-тез мураббийлар алмашди, шунингдек, клуб етакчилари ҳам таслим бўлишни бошлашди, авлодлар алмашди.

Якунда "Челси" АПЛ ғолиблиги учун кураша олмайдиган жамоа бўлиб қолди, бироқ еврокубокда мўъжиза юз берди. 2012 йилда жамоанинг қайд этган энг катта натижаси - Гвардиоланинг "Барселона"си ЕЧЛдан чиқариб юборилгани бўлди. Торрес ўша учрашувда майдон марказидан тўпни олиб кетди ва Виктор Вальдес дарвозасини ишғол қилди. Оқибатда "Челси" финалга чиқди.


Бир йилдан кейин Торрес Европа лигаси финалида ҳам ўйнади, унда у ҳимоячи ва дарвозабонни ортда қолдириб, яна бир муҳим голни киритганди.

Мана, кам гол урган бўлса-да, муҳимларини киритди. Унинг Лондондаги фаолияти яхши бўлиши мумкин эди, бироқ унга омад етишмади.

ЕВРО ФИНАЛИДАГИ ГОЛ

Торрес ва Испания термаси - бошқа ҳикоя. Торрес - "қизил фурия"лар таркибида 100тадан ошиқ учрашувда қатнашган кам сонли футболчилардан бири. Испания 1964 йилдан буён бирорта турнирда соврин қўлга кирита олмади. Торрес эса терма учун тарихий аҳамият касб этган учрашувда рақиб дарвозасини ишғол этди. Икки ҳимоячи таъқибидан қочиб кета олган Торрес дарвозабон Лемандан ҳам чаққонроқ бўла олди. Гол эса ягоналигини сақлаб қолди.


УЙГА ҚАЙТИШ

Торрес 2014/15 йилнинг иккинчи ярмида "Атлетико"га қайтди ва бирданига "Реал"га иккита гол урди. Бир йилдан олдин эса тарихий воқеа содир бўлди - "Атлетико" учун 100-гол. У бутун фаолияти давомида 251 гол киритди.


Торрес - клубга содиқлик намунаси ва жуда зўр футболчи. Албатта, йиллар ўтиб, уни Роналду ва Месси каби эслаб юришмас, аммо у клуби ва термаси учун катта ишларни бажарган.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика