UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5

“Атлетик”ка мағлуб бўлган “Бетис” устози истеъфога чиқарилди Янгиликлар

“Атлетик”ка мағлуб бўлган “Бетис” устози истеъфога чиқарилди

“Бетис” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Хоан Рубини ўз вазифасидан озод этди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра Испания чемпионати 30-туридан ўрин олган “Атлетик”ка қарши (0:1) беллашувдан кейин клуб раҳбарияти ушбу қарорга келган. Мавсум охирига қадар Алексис Трухильо жамоани бошқариб туради. Футболчилик даврида 7 мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган Трухильо клуб сафида 264 та учрашувда майдонга тушган. У 2016/17 йилги мавсумда ҳам сўнгги икки турда жамоага мураббийлик қилган.

“Бетис” шунингдек Руби ва унинг ёрдамчиларига клубга бўлган садоқати учун миннатдорчилик билдирган.

Ла Лига 30-туридан кейин “Бетис” 30 очко билан турнир жадвалининг 14-поғонасида бормоқда. Жамоа кейинги тур учрашувини сафарда “Леванте”га қарши ўтказади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика