UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  0 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  6 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   2 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  7 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  3 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  22 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  10

"Барселона" дастлабки турдаёқ мағлубиятга учради Янгиликлар

"Барселона" дастлабки турдаёқ мағлубиятга учради

Ла Лиганинг 2019/20 йилги мавсум очилиш учрашувида "Атлетик" ҳамда "Барселона" клублари куч синашишди.

Атлетик Бильбао

Ариц Адурис - 89'

Примера Дивизион . 1-тур

17/08/2019, 00:00

0
:
1
Тугади

Барселона

Стадион: San Mames Barria, 47693 томошабин

Бош ҳакам: Carlos del Cerro

45'
90'
65'  Унаи Нуньес
66'  Оскар де Маркос (Ойан Сансет)
81'  Унаи Лопес (Беньят Эчеберрия)
88'  Иньяки Уильямс (Ариц Адурис)
89'  Ариц Адурис
89'  Андер Капа
37'  Луис Суарес (Рафинья)
46'  Карлес Аленья (Иван Ракитич)
60'  Жерар Пике
76'  Серхи Роберто (Карлес Перес)

Бильбао. "Сан-Мамес" стадиони

Бош ҳакам: Карлос дель Серро Гранде

Ҳакам ёрдамчилари: Роберто Алонсон Фернандес, Абраам Альварес Кантон

Захира ҳаками: Давид Гальвес Раскон


"Атлетик": Симон, Лопес Е., Капа, Берчиче, Нуньес, де Маркос, Гарсия Р., Гарсия Д., Лопес У., Муньяин, Уильямс.

Захира: Эррерин, Баленсиага, Вивиан, Тирапу, Ларразабаль, Беньят, Адурис.

"Барселона": Тер Штеген, Семеду, Пике, Лангле, Жорди Альба, Сержи Роберто, Аленья, де Йонг, Суарес, Дембеле, Гризманн.

Захира: Пенья, Умтити, Фирпо, Ракитич, Бускетс, Рафинья, Сайоль.

Гол: Ариц Адурис (90).


ЯНГИЛАШ

- Учрашув якунланди. Ла Лиганинг дастлабки ўйинидаёқ сенсация қайд этилди.

90+2. Лангленинг бош билан берган зарбасини Унаи Симон қийинчилик билан бартараф этди. Вақт жуда ҳам оз қолмоқда.

89. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳозиргина майдонга тушган қария Ариц Адуриз қайчи услубида тер Штеген дарвозасини ишғол қилди. Ҳақиқий афсона!

88. "Атлетик"нинг фахрий футболчиси ва афсонаси Ариц Адурис ўйинга қўшилди. У майдонда энг фаол ҳаракат қилган Иньяки Уильямсни алмаштирди.

84. Гризманнинг кам сонли зарбаларидан бири анча ноаниқ кетди. Франциялик футболчи бугун майдонда кўринмаяпти.

80. Навбат мезбонларга. Майдонни Унаи Лопес тарк этди. Майдонга унинг ўрнига тажрибали Беньят туширилди.

76. "Барселона" таркибидаги сўнгги ўзгариш. Сержи Роберто майдонни тарк этди, унинг ўрнига эса майдонга Карлес Перес туширилди.

71. Зарбалар бўйича кўрсаткич "Атлетик" томонида (9:7).

70. Ракитичнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади. Тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

- Бугунги ўйинга 47693 мухлис ташриф буюрди.

66. "Атлетик" таркибида ўзгариш. Оскар де Маркос ўрнига майдонга Тирапу туширилди.

65. Сариқ карточка. "Атлетик" ўйинчиси Унаи Нуньеснинг Иван Ракитичга қарши қўполлиги учун ҳакам уни огоҳлантирди.

61. Ла Лиганинг 2019/20 йилги мавсумидаги дастлабки сариқ карточка "Барселона" ҳимоячиси Жерар Пикега кўрсатилди.

56. Лангленинг хатосидан мезбонлар ҳужумчиси Иньяки Уильямс унумли фойдалана олмади.

52. Хавфли ҳужум. Дембеленинг пасидан сўнг Рафинья тўпни қабул қилиб олди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.

50. Ўйиннинг иккинчи таймида ҳам олдингисида бўлгани каби ўртача темп ҳукмронлик қилмоқда. Жамоаларга кескинроқ ҳужумлар етишмаяпти.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи хуштак чалинди ва баҳснинг иккинчи қисми бошланди.

- Иккинчи тайм олдидан "Барселона"да ўзгариш. Вальверде Карлес Аленанинг ўрнига майдонга Иван Ракитични туширди.

ТАНАФФУС

46. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Ажойиб зарба!!! Захирадан ўйинга қўшилган Рафиньянинг узоқ масофадан берган зарбасини майдон эгалари посбони Симон қайтарди ва тўп шундан сўнг дарвоза тўсинига теккан ҳолда майдонга қайтди.

37. "Барселона"да мажбурий ўзгариш. Луис Суарес майдонни жароҳат билан тарк этди. Унинг ўрнига эса Рафинья туширилди.

37. Майдон эгаларининг навбатдаги хавфли ҳужуми юзага келди. Рауль Гарсиянинг жарима майдончаси ичида берган зарбаси анча кучсиз чиқди.

32. "Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес майдон эгаларининг "совға"сидан унумли фойдалана олмади. Уругвайлик футболчининг тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди.

- "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ҳозирча 2та сейв ижро этди.

22. Ҳозирча майдон эгаларининг икки хавфли ҳужумидан бошқа айтарли вазият яратилмади. "Барселона" эса хавфли вазиятларни яратишда оқсамоқда.

15. "Атлетик"нинг навбатдаги ҳужумчи. Иньяки Уильямснинг жарима майдончаси ичида берган зарбасини яна бир бор "Барселона" посбони қайтариб қолди.

11. Ҳозирча тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунлик "кўк-анорранглилар" тарафида, аммо улар ҳали хавфли ҳужум ташкил қилишганича йўқ.

7. Хавфли зарба! "Атлетик" ҳужумчиси Иньяки Уильямснинг узоқ масофадан берган ажойиб зарбасини Тер Штеген қийинчилик билан бартараф этди.

5. Ҳозирча жамоалар эҳтиёткорлик билан ўйнашмоқда. Мавсумнинг дастлабки расмий ўйини эканлигини ҳисобга олсак, бу нормал ҳолат.

1. Учрашув бошланди!

- "Сан-Мамес" стадиони атрофидаги ҳолат

- "Кўк-анорранглилар" сафида эса Нету ва жамоа етакчиси Лионель Мессилар майдонга туша олишмайди.

- Майдон эгалари таркибида жароҳати туфайли Гурусета ва Ибаилар ўйинни ўтказиб юборишади.

- Ассалому алайкум ҳурматли Championat.asia сайти ўқувчилари, бир неча дақиқалардан сўнг Бильбаодаги "Сан-Мамес" стадионида Ла Лига ўйинларига старт берилади. Майдон эгалари "Атлетик" клуби очилиш учрашувида чемпионатнинг амалдаги ғолиби "Барселона"ни қабул қилади. Қизиқарли кечиши кутилаётган ўйинни биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика