

А Серия доирасидаги "Кротоне" (2:1)га қарши ўйинда ҳимоячи Ханс Хатебур ва Кристиан Ромеро жароҳат олишди. Олдинроқ ҳимоячи Робин Гозенз ва хавбек Мартен де Рон ҳам сафдан чиққан эди.
"Кутиш керак, эртага (якшанба кунги интервью) тафсилотларни билиб оламиз. Толои ҳам бугун жароҳат олди, унинг тиззаси жиддий шикастланди.
Кўрамиз, ким тикланадию, ким йўқ", - дейди Гасперини.
Эслатиб ўтамиз, "Аталанта" - "Ливерпуль" ўйини сешанба куни бўлиб ўтади.



