

58 ёшли мутахассис Италия чемпионатининг 20-турида жамоасининг “Лацио” га (1:2) қарши учрашувининг 79-дақиқасида майдондан четлатилганди. Учрашув давомида мураббий бир неча бор бош ҳакамнинг қарорларига қўпол тарзда норозилигини билдирган ва захира ҳаками шаънига номақбул фикрларни билдирган эди.
Шу тариқа Гасперини жамоасининг иккита учрашувини (“Сампдория” ва “Торино”) трибунадан туриб кузатишга мажбур.
“Аталанта” айни пайтда А серия турнир жадвалида 35 очко тўплаб еттинчи поғонани эгаллаб турибди.



