"Аталанта" "Милан" ҳимоячисини ижарага олади

Aslanov Jasurbek
10 янв 2020
"Милан" клуби ҳимоячиси Маттиа Кальдара фаолиятини "Аталанта"да давом эттириши мумкин.

Бергамо клуби 25 ёшли италиялик футболчини бир ярим йил муддатга ижарага олишни истаяпти. Бу ҳақида журналист Жанлука Ди Марцио маълум қилди.

Маълумот учун, Кальдара "Аталанта" тарбияланувчиси ҳисобланади. У Бергамо шаҳри жамоаси шарафини 2013-2017 йилларда ҳимоя қилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia