“Аталанта” етакчиси “Манчестер Сити”га қарши майдонга туша олмайдиган бўлди

15 окт 2019, 09:10
Дуван Сапата жароҳат олди.

Таъкидланишича, “Аталанта” ҳужумчиси Дуван Сапата Колумбия терма жамоаси сафида жароҳат олиб, сафдан чиқди. Сапата Чили термасига қарши баҳсда сонидан жароҳат олган. Энди у камида 3 ҳафта майдонга туша олмайди. Натижада Дуван “Аталанта” сафида ЕЧЛнинг 3-туридан ўрин олган “Манчестер Сити”га қарши (22 октябр) баҳсни ўтказиб юборади.

28 ёшли Сапата жорий мавсум барча мусобақаларда 9 та ўйин иштирок этиб, 7 та гол урди ва 3 та ассистни амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›