"Астон Вилла" клуби "Ньюкасл"дан устун келди

АПЛ 13-турига якун ясалди.

Турнинг сўнгги баҳсида "Астон Вилла" ва "Ньюкасл" жамоалари ўзаро куч синашишди. Учрашувни ўз фойдасига ҳал қилган мезбонлар очколари сонини 14 тага етказиб, мусобақа жадвалининг 15-поғонасига кўтарилиб олишди. Улардан бир поғона юқоридаги "Ньюкасл" ҳисобида эса 15 очко бор.

Астон Вилла – Ньюкасл 2:0 

26 ноябрь, 01.00, «Вилла Парк»

Голлар:

1:0 – 32 Хурихэйн, 2:0 – 36 Эль-Гази.

Астон Вилла – Хитон, Гильбер, Конса, Мингз, Таргетт, Хурихэйн (Лэнсбери, 90), Макгинн, Грилиш, Дуглас Луис, Эль-Гази, Уэсли.

Ньюкасл – Дубравка, Йедлин, Фернандес, Дамметт (Кэрролл, 63), Виллемс, Альмирон (Атсу, 79), Шелви, Сен-Максимен, Хэйден, Кларк, Жоэлинтон (Гэйл, 72).

Огоҳлантиришлар:

Фернандес (35), Уэсли (80).


Манба: championat.asia