"Астон Вилла" Дин Смит билан хайрлашди

Sherzod Nurmatov
7 ноя 2021, 19:06
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

"Астон Вилла" клуби раҳбарияти 50 ёшли мутахассис билан хайрлашишга қарор қилди.

Дин Смит жамоани 2018 йилнинг октябридан буён бошқариб келаётганди. У "Вилла"ни АПЛга олиб чиққан ҳамда Англия лига кубоги финалига олиб чиқишга эришганди.

"Астон Вилла" жорий мавсумда 11 турдан кейин 10 очко тўплаб, 15-ўринда боряпти.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: avfc.co.uk