"Астон Вилла" "Арсенал" собиқ устози билан музокараларни бошлади

Mirjalol Normatov
24 окт 2022, 23:35
Унаи Эмери Англиядаги фаолиятига қайтиши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, айни дамда унга "Астон Вилла" томонидан таклиф бор. Бирмингем клуби бунинг учун "Вильярреал"га 6 млн евро товон пулини тўлашга тайёр турибди.

Аммо "Вильярреал"дагилар 50 ёшли мутахассиснинг қолишига ишонмоқда. Зеро ўтган мавсумда унга "Ньюкасл" томонидан чўнтакбоп таклиф бўлган ва бунга рад жавобини берганди.

Бунга қадар "Астон Вилла" Маурисио Почеттино ва Томас Тухель номзодини ҳам илгари сурганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/fabrizioromano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›