UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04"Реал" Модрич билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  2 14:57ЕЧЛ. 12та жамоа кейинги босқичда, бугун тунда яна 4таси маълум бўлади  4 14:41Бир неча кундан кейин АГМКнинг қайси футболчилари эркин агентга айланади?  5 14:40"Лион" январда Жуниньони истеъфога чиқаради  2 14:36Ишониш қийин, "Милан" 4 очко билан охирги ўринда қолиб кетди  4 14:30Сурат биздан, изоҳ сиздан  9 14:17Марсело "Флуминенсе"га қайтишни ва фаолиятини ўша ерда якунлашни режалаштирмоқда  1 13:55"Барселона" ва "Милан"га "Челси" ҳимоячиси керак  0 13:34"Клубдаги ва клубдан ташқаридагилар шартномани бекор қилишга ундашган" - Камолиддин Мурзоев Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив"га ўтиши ва агентлар ҳақида  4 13:31Рюдигер "Реал"га ўтишга яқин  11 13:08ЕЧЛ гуруҳ босқичида энг кўп гол урган футболчилар  19 12:56"Милан" якка пешқадам: А Серия 16-тур якунлари  0 12:44ЕЧЛ. Бугунги ўйинлар учун тахминий таркиблар билан танишинг  6 12:20"Атлетико" Симеоне қўл остида ЧЛ плей-оффига 9 имкониятдан 8тасида чиқди. Чиқа олмаганда эса Европа Лигасида ғолиб бўлди  1 12:00"8+3". Катанец — хато танлов (18-сон)  14

Асрор Алиқулов: "Янгиер" футболчиларига бўшлиқ ва вақт берсак, истаган ишини қилиши мумкин эди" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Янгиер" футболчиларига бўшлиқ ва вақт берсак, истаган ишини қилиши мумкин эди"

Про лиганинг 23-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Янгиер" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Учрашув қизиқарли бўлди, десам янглишмайман. Юқори темпда бошладик, мақсадимиз ҳам шундай эди. Рақиб сафида тезлиги юқори, яхши савиядаги футболчилар жамланганди. Ўйин аввалида гол уриш учун имкониятлар бўлди. Бундай вазиятда бир оз совуққонлик етишмади. Айрим футболчилар биринчи бўлимда ўйинга киришиб кета олишмади", – дейди Асрор Алиқулов. 

- Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчилар ўйин назоратини қўлга олишда ёрдам беришди. Уларга бир оз эртароқ имконият берилиши мумкинмиди? 

- Биз буни кўриб чиққандик. Биринчи бўлимда кўпроқ ёш футболчилар, техник томондан кучли, кўп югурадиган, биринчи пасни берадиган ижрочилар иштирокида юқори темпда ҳаракат қилишни кўзлагандик. Рақибга босим ўтказа олсак, иккинчи бўлимда бошқача типдаги футболиларни туширишни ўйладик. Қайсидир жойда хато қилсак, рақиб фойдаланиб кетиши мумкин эди. Уларга вақт ёки бўшлиқ берсак, истаган ишини қиларди. "Янгиер" футболчиларининг имкониятини пасайтириш учун шундай ўйнадик. 

- "Янгиер" футболчилари "Шўртан" ҳимоясини ёриб киришга ҳаракат қилди ва буни уддалади ҳам. Бу уларнинг савияси билан боғлиқми?

- Ҳа, албатта. Ҳаводан келган тўпларда, яккакурашларда устун бўла олмасдик. Охирги дақиқаларда диққатли бўлишни айтдик. Узун тўпларга ярим ҳимоячилар ёрдамлашиши керак эди. Футболчиларга кийиниш хонасида ташаккур билдирдим. Уларда ўсиш бор. "Хоразм" билан янги куч ва режа билан ўйнаймиз. 

- Кейинги мавсумда "Шўртан"да қоласизми?

- "Шўртан"да ишлаш кўпроқ руҳий томондан қийин. Мавсум якунланаётганидан футболчилар қайсидир маънода хурсанд эмас. Мураббий сифатида бир оз чарчадик, десам тўғри бўлади. 

- Интервьюларингиздан бирида Ғузорда "Шўртан"нинг ғалабасидан қувонишмайди, дегандингиз. Бу кимга қарата айтилганди? 

- Бу кўпроқ қўллаб-қувватлаётган мухлислар уйда ўтиришгандир. Ўз ўйинимиз билан уларни стадионга қайтара олган бўлсак хурсандмиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
26 окт 20:32:20
Бахтийор Ашуров
Асрор яхши мураббий!
+1   
26 окт 21:05:36
Jamshid Rakhmonov
Шўртан келаси мавсум Суперлигага чиқсин!!! Ғузордаги стадион АПЛ ни стадионларига ўхшайди. Об-ҳаво ҳам Ғузорда футбол ўйнаш учун айнан мос!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика