UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  8 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  5 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  43 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Асрор Алиқулов: "Тезкор тўп киритсак, назоратни қўлга олишимизни билардик. "Пахтакор"га қарши ёпиқ ўйин намойиш этмаймиз" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Тезкор тўп киритсак, назоратни қўлга олишимизни билардик. "Пахтакор"га қарши ёпиқ ўйин намойиш этмаймиз"

Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал Самали" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида 

- Дастлабки дақиқалардан рақибга босим ўтказиб, тезкор гол уришни мақсад қилгандик. Нукусликлар катта куч билан ҳимояланиши, бироқ тўп киритиб олсак, мудофаа очилишга мажбур бўлишини билардик. Бироқ ўйин бошидан бу вазифани уддалай олмадик. Рақиб яхши ҳимояланаётганди, биз ҳам шошмашошарлик қилдик. Биринчи голдан сўнг назоратни ўз қўлимизга олдик. 

- Ўйиндан аввал бундай йирик натижа қайд этилади деб ўйлаганмидингиз?

- Йўқ, бироқ машғулотлардан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, биз ҳар ўйинда шундай имкониятларга эга бўламиз. Кўп гол уришимизни кутмагандим, бироқ бу натижа ёқимли.

- Ўйин давомида иккита гол урган Муҳриддин Зоировни 60-дақиқада алмаштирдингиз. Бу ўзгариш унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқми ёки захирадагиларга имкон бердингизми?

- Биринчи навбатда, бу футболчиларнинг мувозанатини ушлаб туришга қаратилган. Муҳриддин яхши ўйин ўтказди, бироқ бошқа ўйинчиларга ҳам ўйин амалиёти бериш учун уни алмаштирдим.

- Шогирдларингиз биринчи бўлимда гол киритгунча суст ҳаракат қилишди. Гол киритгандан сўнггина ўйини очилди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Юқорида таъкидлаганимдек, илк мақсадимиз тезкор гол уриб олиш эди. Голдан сўнг футболчиларда эркинлик пайдо бўла бошлади. 

- Турсунқулов ҳамда Эргашевларни майдонда кам кўрардик. Бугун уларга имкон бердингиз, улар ишончингизни оқладими?

- Ҳа, бугун иккаласи ҳам гол урди. Имконият беришда машғулотларда кўрсатаётган ҳаракатидан келиб чиқамиз. 

- Бугун Ислом Баратовни ўйинда кўрмадик...

- Баратовни ўйин бошида бошқа позицияда майдонга қўймоқчи эдик, чунки у ампуласида ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. Бугунги ўйинга тайёр бўлмагани учун унга дам бердик. 

- Одатда "Шўртан" иштирокидаги ўйинларда узоқ масофадан йўлланган зарбаларни кам кўрамиз. Бугун эса 6-гол айнан узоқ масофадан чиройли тарзда киритилди. Машғулотларда бу борада қай даражада кўрсатма берилади?

- Машғулотларда ҳужумга тезкорлик орқали чиқишни талаб қиламиз. Узоқдан зарба бериш футболчининг ўзига боғлиқ, бунга чеклов йўқ.

- Кубок баҳсида клуб "Пахтакор" билан тўқнаш келади. Ўйин олдидан имкониятларни қандай баҳолайсиз?

- Имкон даражада бўлажак ўйинда тўпни ўзимизда сақлашга ҳаракат қиламиз. "Пахтакор" кучли жамоа, биз чемпионларга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- "Пахтакор"га қарши ёпиқ ўйин намойиш этиш рақибга фойда келтирадими ёки зарар?

- Ёпиқ ўйин орқали жуда кўп куч йўқотилади. Агар биз "Пахтакор"га қарши шундай ўйин намойиш этсак, уларга кучимиз етмайди. Шу боис ўйин мувозатини ушлашга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика