Асрор Алиқулов “Шўртан” ёшлари жамоасини бошқаради

Narzulla Saydullayev
18 янв 2017, 09:40
Тажрибали футболчи Асрор Алиқулов ўтган йилдан футболчилик фаолиятини якунлаганидан хабарингиз бор.

Энди Алиқулов янги мавсумдан “Шўртан” клубининг ёшлар жамоасига устозлик қилади.

15 январдан “Шўртан” ёшлари жамоаси Ғузордаги қароргоҳида йиғилишди ва дастлабки йиғин машғулотларини бошлаб юборишди.

Ўтган мавсум ёшлар жамоасини бошқарган мураббий Баходир Шоймарданов  эндиликда Алиқуловга  ёрдам беради.

Фахриддин Чориев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: voha.uz