UZ

Сўнгги янгиликлар

09:24Olamsport: Ўзбек спортчисида "Дана Уайт билан кичик мулоқот", Элнур Абдураимовнинг навбатдаги жанг санаси ва бошқа хабарлар  0 09:15Ришарлисон: “Титеда бу илк марта чиройли чиқди”  1 09:00Бразилиялик мухлислар ва терма жамоа аъзоларидан хурмат лойиқ ҳаракат. Бу вазият ҳам Толибжон Қосимов объективида  0 08:40⚡️ “974” стадионидан эксклюзив кадрлар: Неймар мусобақадаги илк голини урганидан нега трибуна томон югургани маълум  0 08:25ЖЧ-2022. Кечаги 2 баҳснинг энг яхши футболчилари  2 08:10ЖЧ-2022. Неймар Бразилиянинг йирик ғалабасини кимга бағишлади? Сайтимиз ходими ушбу лаҳзани объективига муҳрлади  1 07:45⚡️ ЖЧ-2022. Бугун чорак финалнинг охирги жуфтлиги маълум бўлади  5 01:55ЖЧ-2022. Бразилия Жанубий Кореяни йирик ҳисобда мағлуб этиб, навбатдаги чорак финалчига айланди  72 01:35Мурат Якин: "Швейцария Роналду ўйинга қандай таъсир кўрсатишини яхши билади"  2 01:15Далич: "Япония Хорватияга паст баҳо берди"  6 00:44Роналду кетганидан сўнг МЮдаги атмосфера яхши томонга ўзгарди  18 23:48ФИФА Франциянинг апельяциясини рад этди  3 23:20Ширер: "Франциядан қўрқиш керак эмас. Улар Англиядан қўрқишсин"  3 22:45ЖЧ-2022. Пенальтилар сериясида ғалаба қозонган Хорватия чорак финалга чиқди  140 22:29Сантуш Роналду ўйнамаслиги ҳақида: "Янгиликлар ўқимайман. Эртанги ўйинга энг яхшиларни тушираман"  15

Асрор Алиқулов: "Ўтган ўйиндаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилдик" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Ўтган ўйиндаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилдик"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Шўртан" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда ўтган ўйиндаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилдик. Бугунги ўйиннинг биринчи бўлимида жуда кўп вазиятларни голга айлантира олмадик. Иккинчи бўлимда яхши вазиятларга эришдик. "Арал Самали" ҳам курашувчан жамоа, айниқса ўз майдонида ғалаба учун ўйнайди. Бугун биз ўйинни ютиш учун ҳаракат қилдик ва якунда мақсадга эришдик. Жамоамиз аъзолари ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

- Юзага келган танаффус вақтида "Шўртан" жамоасида қандай ўзгаришлар бўлди?

- Молиявий томондан раҳбарият ва хомийларимиз қўллаб-қувватлаяпти. Ҳозирда бу борада муаммо йўқ. 

- "Арал Самали"дан бугун қайси футболчини алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз?

- Ҳужумдаги футболчи, жамоа сардори ва бўйдор ҳимоячи яхши ўйин кўрсатди. Бу футболчиларни анчадан буён биламиз, тайёргарлик жараёнида ҳам алоҳида эътибор қаратдик. Қолган футболчиларнинг кўпчилиги ёш.

- "Шўртан" ҳимоявий футбол ўйнагадек кўринди. Бу сизнинг футболчилик вақтида ҳимоячи бўлганлигингиз билан боғлиқми?

- Бу кўпроқ рақибдан келиб чиқди. Сунъий майдон ва рақибнинг узун узатмалари билан боғлиқ эди. Биргина гол ўйин тақдирини ўзгартириб юборишини мумкинлигини ҳисобга олиб ҳимоячиларимизга эътиборли бўлишларини уқтиргандик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика