UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  5 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  3 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  10 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6

Асрор Алиқулов: "Мухлислар ғалаба кутишади? Мураббийлар ғалаба қозонишни истамайдими?" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Мухлислар ғалаба кутишади? Мураббийлар ғалаба қозонишни истамайдими?"

Про лига 2020 йилги мавсумнинг сўнгги туридан ўрин олган "Шўртан" - "Динамо"(1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Динамо" жамоаси билан учинчи ўрин учун курашаётган эдик. Улар таркиб жиҳатдан биздан устун ҳисобланарди. Йигитларга ўзимиз тайёрлаган тактика асосида ўйнашни таъкидлагандик. Барибир ёш футболчиларимизда тажриба кам, жисмоний жиҳатдан ҳам футболчилар толиқиб қолишди. Ёши катта футболчиларни ушбу учрашувга жалб қилмадик. Чунки катта футболчилар майдонда ёшларни ортидан эргаштира олиши керак. Биз улардан шуни талаб қилгандик. Лекин охирги ўйинларда улар бор кучлари билан ўйнамади. Оралиқда жамоани бир оила сифатида шакллантиришда менга бироз малака етишмади. Барчаси ўз қўлимизда эди. Имкониятимиз юқори баҳоланганди. Жамоага трансфер таъқиқи қўйилган. Бу қачон ҳал қилиниши бизга қоронғу. Ёш футболчиларни катта футболга тезроқ кириши ва ўзида шуни ҳис қилиши учун жалб қилмоқдамиз. Кейинги мавсумда "Шўртан" шаънини мана шу йигитлар ҳимоя қилиши мумкин.

Бу йил қийин ўтди. Мухлислар ғалаба кутади, лекин тасаввур қилинг мураббийлар ғалаба қозонишни истамайдими? Жамоамизда футболчи танлашда қолган жамоаларга қараганда имконият йўқ эди. Қийин ўйинларда футболчилар ўз зиммаларига кўп нарсани олишди.

Ҳозирда соғлиқни тиклаб озроқ дам олишни ният қилганман. Фаолиятимни қаерда давом эттиришим яқин икки ёки уч ҳафтада аниқ бўлади",- дейди Асрор Алиқулов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика