Сайтимиз орқали хабар берганимиздек, бургутларни яқин кунлар давомида янги бош мураббий қабул қилиб олиши кутилмоқда.
Табиийки таркибда ҳам ўзгаришлар бўлиши аниқ. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, "Андижон"нинг икки нафар собиқ футболчиси иккинчи даврадан жамоага қайтади. Булар Санжар Асқаралиев билан Асқар Жадигеровдир. Мухлисларга яхши маълумки, Асқаралиев айни пайтда биринчи лига иштирокчиси "Хотира-79" шарафини ҳимоя қилаётган бўлса, Жадигеров ҳеч бир клуб сафида кўриниш бергани йўқ. Шу боис улар давралар оралиғида "Андижон" йиғинига келиб қўшилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бургутлар кеча ўз қароргоҳида йиғилди ва машғулотлар Ориф Маматказин бошчилигида ўтказилмоқда.