UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  3 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  4 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

"Ашхобод-2017". Ўзбекистон финалда Эрон билан ўйнайди Янгиликлар

"Ашхобод-2017". Ўзбекистон финалда Эрон билан ўйнайди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистон пойтахти Ашхободда давом этаётган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида финалга чиқди.


Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз кеча бўлиб ўтган ярим финал баҳсида Японияни пенальтилар сериясида мағлуб этди.

Ўзбекистоннинг финалдаги рақиби "Осиё йўлбарслари" ҳисобланган Эрон терма жамоаси бўлади. Форслар ярим финалда Афғонистонни 8:2 ҳисобида мағлуб этишди. Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларининг футзал беллашувларида бундан олдин фақат Эрон чемпион бўлган. Эртага форслар бешинчи бор бош совринни қўлга киритиш учун ҳаракат қилишади. Бизнинг терма жамоамиз эса шу кунгача ушбу мусобақада 3 бор бронза медалини қўлга киритган. Демак, эртанги ўйин Ўзбекистон учун биринчи финал бўлади.

"Ашхобод-2017"
Футзал, 3-ўрин учун

26.09.2017
17:00. Афғонистон - Япония

Финал
26.09.2017
19:00. Эрон - Ўзбекистон


Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика