"Ашхобод-2017". Эронга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон таркибида йўқотиш бор

Tolibjon Qosimov
26 сен 2017, 16:13
Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Ашхобод-2017"да финал ўйинини ўтказади.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамизнинг финалдаги рақиби Эрон терма жамоаси бўлади.

Афсуски, бугунги финалда терма жамоамиз таркибида йўқотиш бор. Одатда, биринчи тўртликда майдонга тушадиган Дилшод Раҳматов чорак финалда Вьетнамга қарши баҳсда олган жароҳати сабаб Эронга қарши беллашувни ўтказиб юборади. Нима бўлганда ҳам терма жамоамизга финалда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

"Ашхобод-2017"
Футзал, Финал

26.09.2017
19:00. Эрон - Ўзбекистон


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›