

"Марко ҳеч қаерга кетмайди, у "Реал"да қолади. У ўсишда давом этмоқда ва келаси мавсум Асенсио жамоа учун муҳим футболчига айланади" - дейди Гажоли.
Олдинроқ, Асенсио хизматларига "Ливерпуль" ва "Челси" қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди.
Сўнгги мавсум 22 ёшли ярим ҳимоячи ЛаЛиганинг 32та учрашувида 6та гол урди ва 6та голли пас берди.



