Асенсио жароҳат олди

Aslanov Jasurbek
21 дек 2018
"Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсио "Кашима Антлерс"га қарши бўлиб ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финал ўйинида (3:1) жароҳат олди.

Испаниялик футболчи 60-дақиқада майдонга тушди, аммо мушак жароҳати туфайли 74-дақиқада алмаштирилди.

Тиббий текширув натижаларига кўра, Асенсио 3 ҳафта майдонга туша олмайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: realmadrid.com