

Испаниядаги Sport нашрининг хабарига кўра, Марко Асенсиога "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар қишки трансфер ойнасидаёқ испаниялик футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилиши мумкин.
Асенсионинг шартномаси жорий мавсум охиригача тузилгани боис, "Реал Мадрид" футболчини ҳеч бўлмаганда арзимас пул ишлаб олиш учун ҳам мавсум ўртасида сотиб, фойда олмоқчи. “Ливерпуль” ҳам ўз навбатида Маркони ҳамёнбоп нархда қўлга киритмоқчи.



