AS: 2006 йил "Реал" Неймарни 60 минг еврога сотиб олмаганди
05 сен 2013 15:12
Янгиликлар

AS: 2006 йил "Реал" Неймарни 60 минг еврога сотиб олмаганди
"Барселона" ҳужумчиси Неймар 2006 йил "Реал"га ўтиши мумкин экан, деб хабар бермоқда AS нашри.
Бразилиялик футболчи ўша йил икки ҳафта давомида "Реал"нинг Вальдебебасдаги базасида шуғулланганди, сўнгра клуб билан шартнома тузмоқчи бўлганди.
2006 йил 30 март куни Испания футбол Федерациясида Неймар учун "Реал" раҳбарлари томонидан тайёрланган карточка қайд этилганди.
Бироқ "Реал" 14 ёшли футболчи учун 60 минг евро тўлашни истамаган, шу тариқа трансфер амалга ошмаган.
Эслатиб ўтамиз, мана шу йил ёзда Неймар "Барселона"га 57 миллион евро эвазига кўчиб ўтди.

Фикрлар