

Якунда у "Уфа" таркибига бориб қўшилди.
"Энди ҳамма Ўрунов ҳақида гапирмоқда. Кимлар уни сотиб олишни истамоқда: ЦСКА, "Спартак", "Динамо", "Рубин". У "Уфа"га қишда ўтганди. Унинг учун клуб 200 минг доллар тўлади. Бунга қадар уни кўплаб клубларга таклиф қилишди. "Ростов" йўқ деди, ЦСКА йўқ деди. Улар келажакни олдиндан кўра билишмади", - деди Арустамян.
Ўрунов яқин вақтлар ичида "Спартак" билан шартнома имзолайди. Остон "Уфа"дан олдин Тошкентнинг "Локомотив"ида ҳаракат қилганди.



