

Чилилик футболчи майдондан ташқарида жуда кўп "қовун туширган". Видалнинг бу сафарги тартиб бузарлиги Мюнхен клубининг Қатардаги йиғинида содир бўлган. Маълумотларга кўра, у бир неча бор жамоа тасарруфини тарк этиб, маст ҳолда қайтган. Натижада жамоа бош мураббийи Хосеп Гваридола ва футболчи ўртасида жиддий суҳбат бўлган.
Видаль жорий мавсум олдидан "Бавария" сафини тўлдирган эди. Ҳозиргача у Бундеслиганинг 19 учрашувида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва шунча голли пас берди.



