

"Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Артур Мело ўнг оёғини операция қилдиргани ҳақида гапириб берди.
"Ҳаммаси яхши ўтди. Жуда бахтлиман. Майдонга тушиш учун тезроқ оғриқни унутишни хоҳлайман. Тез орада майдонга қайтаман деб ўйлайман", -деб ёзади Артур Мело.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи 2020 йилнинг охирида жароҳат олганди ва шунга қарамай футбол ўйнашда давом этганди.



