UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  2 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3

Артур Геворкян: “Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди” Янгиликлар

Артур Геворкян: “Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди”

“Насаф” – “Пахтакор” учрашувининг қаҳрамони шубҳасиз жамоамиз сардори Артур Геворкян бўлди.
Чемпионат баҳслари давомида ҳам ўзининг голлари ва аниқ тўп узатишлари орқали жамоамизнинг ғалабаларига катта ҳисса қўшиб келаётган футболчи учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

-Кечаги ўйинда илк маротаба стадионимиз мухлислар билан тўлиб тошди. Бу мавсумда биринчи маротаба бундай ҳолат рўй бериши эди. Шунинг ўзиёқ ушбу учрашувнинг аҳамияти юқори эканлигидан далолат беради. Ўз навбатида мухлисларимиз бизни бутун учрашув давомида фантастик тарзда қўллаб-қувватлаб туришди. Бу ҳам ғалаба қозонишимизда муҳим роль ўйнади, десам муболаға бўлмайди. Стадион тўла ишқибозлар кўз ўнгида тўп суриш албатта ёқимли... Учрашув жуда кескин ва муросасиз кечди. Ҳар иккала жамоа ҳам финалга лойиқ эди. Лекин биз яратилган имкониятлардан самаралироқ фойдаландик ва финал йўлланмасига эга чиқдик.

-Ўйин давомида икки маротаба пеналти тепиш учун “нуқта”га яқинлашдингиз. Ўша пайтда ҳаяжон бўлмадими?

-Бўлди, албатта. Лекин икки сафар ҳам дарвозабонни чалғита олдим. Омад биз томонда бўлди. Умуман олганда бу ўйинда хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Умид қиламанки, кейинги учрашувларда ҳам мухлисларимиз стадионни тўлдириб, бизга руҳан далда бўлишади. Биз эса уларга хурсандчилик улашиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.


А.НУРИЙ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика