UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  292 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  1 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  0 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  0 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  1 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  9 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  97 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  7 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3

Артур Геворкян олий лигада 50та гол урди Янгиликлар

Артур Геворкян олий лигада 50та гол урди

2006 йил Ўзбекистондаги фаолиятини бошлаган Артур Геворкяннинг олий лигада урган голлари сони 50тага етди.
Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган “Сўғдиёна”га қарши ўйиннинг 24-дақиқасида Геворкян олий лигадаги ўзининг юбилей 50-голини уришга эришди. Ҳозирга қадар туркманистонлик ярим ҳимоячи миллий чемпионатимизда 183та ўйин ўтказган ва 51та гол урган.


2006-2009 йилларда Ғузорнинг “Шўртан” клуби шарафини ҳимоя қилган Артур бу клуб сафида 95та ўйинда 24та гол урган. Олий лигадаги дастлабки голини 2006 йил 6 август санасида “Қизилқум” дарвозасига урган.

2010 йилни “Пахтакор” сафида ўтказган ярим ҳимоячи мавсум давомида 23та ўйинда қатнашди ва 2та гол урди.

2011 йил Қаршининг “Насаф” клубига кўчиб ўтган Геворкян шу кунга қадар мана шу клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.  “Аждарлар” таркибида футболчи олий лига доирасида 65та ўйин ўтказиб 25та тўп киритишга эришди.

Артур Геворкян юбилей голларини урган ўйинлар:

1-гол: 2006 йил. 6 август. “Шўртан” – “Қизилқум” 3:1
10-гол: 2007 йил. 6 декабрь. “Шўртан” – “Андижон” 2:1
20-гол: 2009 йил. 19 июнь. “Шўртан” – “Бухоро” 2:4
30-гол: 2011 йил. 15 май. “Насаф” – “Машъал” 2:0
40-гол: 2012 йил. 5 октябрь. “Андижон” – “Насаф” 3:4
50-гол: 2013 йил. 26 август. “Насаф” – “Сўғдиёна” 4:2


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика