Артур Геворкян “Нефтчи”га қарши баҳсда ўйнамайди
10 окт 2015 10:35
Янгиликлар
Артур Геворкян “Нефтчи”га қарши баҳсда ўйнамайди
Жамоамиз сардори Артур Геворкян айни вақтда Туркманистон терма жамоаси билан биргаликда ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги Гуамга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.
Туркманистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги 4-тур ўйинида Ҳиндистон терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу беллашувда жамоамиз футболчиси Артур Геворкян 90 дақиқа ҳаракат қилди ва учрашув сўнггида захирага олинди. Шунингдек, Артур Геворкян Ҳиндистон терма жамоаси билан бўлган баҳсда ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Эндиликда Туркманистон терма жамоаси 13 октябрь куни Гуам билан баҳс бойлайди.
Шундан сўнг футболчимиз Артур Геворкян жамоамиз лагерига келиб қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи“га қарши биринчи давра ўйинида айнан Артур Геворкяннинг ягона голи жамоамизга муҳим ғалабани тақдим этганди.
Фикрлар